Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий келаси икки ҳафта давомида ўзи раҳбарлик қилаётган кўппартиявий ҳукумат таркибини ўзгартириши ҳақида эълон қилди.

Энди ўз вазифасини яхши бажармаган вазирлар ишдан бўшатилиши кутилмоқда. Ироқ бош вазири ҳукумат таркибини ўзгартириш ҳақида кўпдан бери ваъда бериб келаётган эди.