Фаластин лидерлари бўлғуси миллий бирлик ҳукумати таркиби борасида келиша олмаганлар.

Фаластин мухторияти раҳбари, "Фатх" ҳаракати етакчиси Маҳмуд Аббос ва бош вазир, Хамас етакчиларидан бўлган Исмоил Хония якшанба куни Ғазода сўзлашувлар ўтказишган эди. Уч соат давом этган учрашув давомида Хамас ва Фатх ўртасида Макка шаҳрида, Саудия Арабистони воситачилигида эришилган битим асосида ҳукумат таркибини тузиш масаласи мухокама этилди. Аммо томонлар бу масалада келиша олмаганлар.