Францияда тўрт мингга яқин одам “Airbus” самолётсозлик заводининг минглаб хизматчилари ишдан бўшатилишига олиб келувчи режага қарши норозилик намойиши ўтказди.

Компания раҳбарияти самарадорликни ошириш мақсадида келаси тўрт йил давомида “Airbus”нинг Европа давлатларида жойлашган заводларидан 10 мингга яқин ишчини бўшатиш режасини эълон қилган. Европанинг бир қанча касаба уюшмалари кейинги ҳафта Брюсселда кўп минг кишилик норозилик намойиши ўтказишни режалаштирмоқда.


* * * * * * * * * *