АҚШ ва Хитой расмийлари Шимолий Кореяни ўтган ойда Пекиндаги олти томонлама учрашувлар чоғида эришилган келишувни ҳурмат қилишга чақирди.

Жанубий Кореяга сафар қилаётган АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте Пхеньян расмийларини ўзининг асосий ядровий реакторини белгиланган 60 кунлик муддат ичида ёпишга даъват этди. Хитой ташқи ишлар вазири Ли Заохинг Пекиндаги музокараларнинг барча иштирокчилари, хусусан, Шимолий Кореяга қўшимча кўмак ваъда қилган беш давлат вакилларидан ўз мажбуриятларини бажаришни сўради. Шимолий Корея ядровий дастурига оид қабул қилинган келишувни амалга тадбиқ этиш мақсадида ЕИ делегацияси Пхеньянга жўнаб кетмоқда. Нью-Йоркда эса АҚШ ва Шимолий Корея расмийлари 50 йилдан бери ёмон аҳволда бўлган ўзаро муносабатларни қайта тиклашга қаратилган музокараларни бошлаб юборди.