НАТО ва Афғонистон ҳарбийлари Ҳилманд вилоятида кенг қамровли ҳарбий амалиёт бошлади.

Минтақадаги халқаро кучлар тарқатган баёнотда айтилишича, амалиётда НАТО бошчилигидаги кучларнинг 4500 аскари ҳамда Афғонистоннинг минг ҳарбийси иштирок этмоқда.
“Мазкур операция сизларни, афғон халқини ҳақоратлаган ва машаққатли меҳнатларингиз орқали бойиган “Толибон” жангарилари, наркотиклар контрабандаси билан шуғулланувчи шахслар ва халқаро террорчиларга қарши қаратилган”, - деди халқаро кучлар генерали Тон ван Лун.
Ҳилманд вилояти кўкнори етиштириш бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради.