6 март куни Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг телефон орқали мулоқотида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

“Пресс-ўз.инфо” сайтининг маълум қилишича, мулоқот чоғида Марказий Осиё минтақасидаги вазият ҳам муҳокама қилинган. Раҳбарлар давлатлар ўртасида мавжуд ўзаро дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасида самимий истак билдирган.