Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи якшанба куни Абхазияда ўтказилган сайловларни ноқонуний деб атаган эди. АҚШ Давлат Департаменти баёнотида ушбу сайловлар минтақада томонлар ўртасидаги зиддиятни кучайтириб, грузин-абхаз можароси ечимини чигаллаштириши айтилган. Европа Иттифоқи эса Грузиянинг халқаро эътироф этилган худудий яхлитлигини қўллаб қувватлашини билдирган. Ўз навбатида Грузия БМТни Абхазияда ўтказилган сайловларни қоралашга чақирган.