Афғонистон инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мамлакат шимолидаги Жузжон вилоятида ўз фарзандларини сотиб юбораётган оилалар сони тобора кўпайиб бораётганидан ташвиш билдирди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотларидан бирининг Жузжондаги вакиласи Махфират Самимий ота-оналарни бу ишга қашшоқлик ундаётганини маълум қилди.
“Мен овқат учун беш фарзандини сотиб юборган аёлни шахсан танийман. Бегуноҳ болаларимизнинг бундай тақдирини кўриш жудаям аянчлидир”, - деди Махрифат Самимий.
Бундан ташқари, вилоятдаги маҳаллий шифокор Муҳаммад Валий “Озодлик” радиосига икки яшар болани 350 АҚШ долларига сотиб олган оилани учратганини айтди.