Индонезиянинг Ява оролидаги аэропортга қўниш чоғида йўловчи самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди.

Самолёт қўниш йўлагидан чиқиб ёниб кетди. Хабарларга кўра, самолётда 140 йўловчи ва ўнга яқин экипаж аъзоси бўлган. Бироз аввал мазкур ҳалокатда 49 йўловчи ўлгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Бироқ ҳалокатга учраган самолёт соҳиби “Гаруда” миллий авиакомпанияси рўй берган фожеада 21 йўловчи ва экипаж аъзоларидан бири нобуд бўлганини маълум қилди. Айни пайтда самолёт бортида Австралия ҳукуматининг ўнга яқин расмийси ва журналистлар ҳам бўлгани тахмин қилинмоқда.