Ироқда шиа зиёратчиларига қарши амалга оширилган яна бир неча ҳужум оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди, тахминан ўнга яқин фуқаро жароҳатланди.

Ироқ полицияси шу кунларда Карболо шаҳрига йўл олган минглаб шиа зиёратчилари жангарилар нишонига айланаётганини билдирмоқда. Куни-кеча Ироқда шиа зиёратчиларига ҳужум уюштирилиши оқибатида тахминан 120 киши ҳалок бўлганди. БМТ бош котиби Пан Ги Мун шиаларга қарши амалга оширилган ҳужумларни кескин қоралади. Ироқ шимолидаги Мосул шаҳрида эса “Ал-Қоида” жангарилари, асосан, эсктремизмда айбланганлар сақланадиган қамоқхонани ишғол қилиб, 140 маҳбусни озод этди.