Россия президенти Владимир Путин келаси хафта Грецияга сафар қилади.

Бу ҳақда Кремл расмийари маълум қилди. Ташриф давомида Россия раҳбари Греция ва Болгария президентлари билан учрашади. Сўзлашувлар давомида томонлар Россия нефтини Болгария ва Греция орқали Ўрта ер денгизига олиб чиқувчи қувур лойиҳасини мухокама этишлари кутилмоқда.