БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан эълон этган ҳисоботи.

БМТнинг Халқаро меҳнат ташкилоти 8 март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан эълон этган ҳисоботида ҳали ҳам аёллар асосий ишчи кучи бўлиб қолаётгани ва уларнинг ҳуқуқлари топталаётгани, эркакларга қараганда ҳали ҳам кам маош олаётганликлари, етарли таълим олиш имконларидан маҳрум қолаётганликлари, эркакларга қараганда кўпроқ аёллар ишдан бўшатилаётгани ҳақида хавотир билдирди. Ҳисоботда ўтган йил жаҳон бўйлаб 3 миллард ишчи кучи қайд этилган бўлса, уларнинг 1 миллиард 200 миллиони аёллар экани айтилади. 8 март Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарафидан 1975 йилда Халқаро хотин қизлан куни деб эълон қилинган эди.