Халқаро Атом энергияси агентлигининг техникавий ёрдамларни қисқартириш қарори Эроннинг уранни бойитиш ишларига таъсир қилмайди.

Бу ҳақда Эроннинг Атом энергияси агентлигидаги вакили Али Асқар Султония маълум қилди.
"Ушбу чораларнинг уранни бойтиш ишларимизга ҳеч қандай таъсири бўлмайди, сабаби улардан ҳеч бири бизни бу фаолиятимизга дахли йўқ. Уранни бойтиш бўйича олиб бораётган ишларимиз ташқи омиллардан холидир ва юу лойиҳани давом эттирамиз", - деди Эроннинг Атом энергияси агентлигидаги вакили Али Асқар Султония.
Аввалроқ Агентлик раҳбарияти Эрон уранни бойтишини тўхтатиш борасидаги халқаро ҳамжамият талабига бўй сунмагани боис, ушбу давлатга белгиланган 55 ёрдам дастуридан 22тасини музлатиш ҳақида қарор қилган эди.