Афғонистон ғарбидаги Нимрўз вилоятида афғонистонлик ва эронлик чегарачилар ўртасида қуролли тўқнашув рўй берди.

Вилоят ҳокимининг маълум қилишича, тўқнашувда Афғонистон ва Эрон томонидан биттадан ҳарбий ҳалок бўлган, биттадан аскар яраланган. Афғонистон расмийлари бу тўқнашувга Эрон ҳарбийларининг Афғонистон ҳудудига бостириб кириши сабаб бўлганини билдирди.