Ироқнинг Карбало шаҳрида шиа мусулмонларининг асосий диний маросими - 7-асрда жангда ҳалок бўлган Имом Ҳусайн хотирасига бағишланган мотам тадбирлари ўтказилмоқда.

Сўнгги ҳафта мобайнида шиаларга қарши амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида 150 дан ортиқ фуқаро нобуд бўлганига қарамай, Карбало шаҳрига миллионга яқин зиёратчи келгани айтилмоқда. Шаҳарда хавфсизлик чоралари кучайтирилган ҳамда тартиб сақлаш учун шаҳар кўчаларига камида 10 минг полициячи сафарбар этилган.