Косово келажаги хусусида Сербия расмийлари ва косоволик албанлар раҳбарлари ўртасида Вена шаҳрида ўтказилган сўзлашувнинг якуний босқичи натижасиз тугади.

Сербия ҳукумати БМТнинг Косово мустақиллигини назарда тутган дастурини аллақачон рад этган. Косово раҳбарлари эса бу дастурни қўллаб-қувватлаган. Дастур муаллифи, БМТнинг Косоводаги вакили Мартти Аҳтисаари бир йил давом этган музокара боши берк кўчага кириб қолганини айтди. У ўз таклифини шу ой охирида Хавфсизлик кенгаши муҳокамасига қўйишни режалаштирган.