11 март куни Тожикистонда форс тилидаги ахборот воситалари вакилларининг уч кунлик анжумани бошланади.

Унда 60 дан ортиқ ахборот воситалари, жумладан, Эрон, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Тожикистонда фаолият юритаётган ахборот агентликлари вакиллари иштирок этади. Тадбирдан мақсад форс тилидаги ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун уюшма ташкил этишдан иборат.