Афғонистон парламенти мамлакатда уруш ҳаракатлари давом этган йилларда содир этилган уруш жиноятларини амнистия қилишни назарда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди.

Президент Ҳомид Карзай бу қонунга жабрланган фуқаролар адолат талаб қилиш ҳуқуқига эга экани тўғрисидаги банд ҳам киритилиши кераклигини таъкидлаб, уни парламентга қайтарган эди. Бир неча соатдан кейин парламент аъзолари ҳужжатни қайта кўриб чиқди ва қабул қилди. Қонун лойиҳаси парламентнинг юқори палатасида қачон муҳокама қилиниши ва президентга қачон тақдим этилиши ҳозирча маълум эмас.