Эрон ва Сурия мудофаа вазирларининг Дамашқда ўтган учраши чоғида ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.

Суриянинг расмий “SANA” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, мудофаа вазирлари Яқин Шарқ минтақасида юзага келган сўнгги вазият юзасидан ҳам фикр алмашган.