Бағдоднинг шиалар яшайдиган Садр шаҳарчасида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 10 одам ўлди, яна шунча киши яраланди.

Ироқ полициясининг билдиришича, узоқдан туриб бошқариладиган бомба портлагани туфайли ҳалок бўлганлар сони яна ортиши мумкин.