Исроил Бош вазири Эхуд Олмерт якшанба куни Қуддус шаҳрида Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Қарийб икки соат давом этган учрашувда Фаластин раҳбари Араб лигасининг 2002 йилги тинчлик борасидаги ташаббуси бўлажак музокараларда муҳокама этилишини таклиф қилди. Олмерт эса ўғирлаб кетилган Исроил аскари тақдири ҳамда Ғазодаги фаластинлик жанггарилар томонидан Исроил ҳудудига ракета ҳужумлари давом этаётгани масаласини кўтарди. Эхуд Олмерт ва Маҳмуд Аббос мунтазам учрашув ўтказишга келишиб олдилар. Бу 24 декабрдан бери икки раҳбар ўртасидаги учинчи учрашув бўлди.