Афғонистон ва Покистон расмийлари 12 март куни анъанавий Кенгашлар даражасида музокаралар ўтказиш масаласини муҳокама қилади.

Ўтган йил икки томон Покистоннинг қабилалар яшайдиган вилоятида жирға, яъни, анъанавий учрашувларни давом эттиришга келишиб олган эди. Афғонистон расмийларига кўра, Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақаларида бошпана топган жанггарилар Афғонистон ҳудудига ўтиб террор ҳужумлари уюштирмоқда. Исломободда ўтказиладиган икки кунлик учрашувда жирға йиғилишида кимлар қатнашиши ва йиғилиш кун тартиби ҳақида ўзаро келишиб олинади.