АҚШ ҳарбийлари Бишкекдаги “Ганси” авиабазасида америкалик аскар томонидан отиб ўлдирилган Қирғизистон фуқароси Александр Ивановнинг оила аъзоларига 1100 доллар товон пули таклиф этди.

Жабрланувчи томон адвокати Галина Скрипкина АҚШ ҳарбийларининг бу таклифи “ҳақорат” эканини билдирди. Юк машина ҳайдовчиси А.Иванов “Манас” аэропортидаги “Ганси” авиабазаси назорат пункти ёнида ўтган йил декабрда отиб ташланганди. Бу воқеа Қирғизистонда норозилик намойишларига ҳам сабаб бўлган эди.