Яқинда ташкил этилган “Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун” бирлашган мухолифат фронти 9 апрелдан бошлаб мамлакат бўйлаб тўхтовсиз норозилик намойишлари ўтказишини маълум қилди.

Мухолифатчилар баёнотида айтилишича, намойишлар 11 апрелдан пойтахт Бишкекда ҳам ўтказила бошланади. Намойишларда муддатдан олдин президент сайлови ўтказиш ҳамда мамлакатда “ҳақиқий” конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш талаблари қўйилади. “Бирлашган фронт” раҳбарларидан бири Қирғизистоннинг яқинда истеъфога чиққан собиқ бош вазири Феликс Қуловдир.