Унга кўра, агар Ироқда амалга оширилаётган хавфсизлик дастури натижа бермаса ёки Конгресс молия ажратишни қисқартирган тақдирда бу режа амалга ошиши мумкин. Оқ Уй вакилининг яна билдиришича, АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Ироқдаги зўравонликни тўхтатиш учун Америка қўшинлари сонини кўпайтириш чораси самара бермаса ва АҚШ эҳтиёт чораларини кўрмаса, бу масъулиятсизлик бўлишини айтган.