Тошкентга уч кунлик сафар билан келаётган Покистон бош вазири Шавкат Азиз Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳамда ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Музокаралардан сўнг давлатлар ўртасида ҳамкорлик бўйича бир неча шартнома имзоланиши хабар қилинмоқда. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Покистон томони Ўзбекистондан пахта, ипак ҳамда енгил саноат маҳсулотлари сотиб олишга иштиёқ билдирган.