БМТ ҳисоботига кўра, 2050 йилга бориб дунё бўйича 60 ёшдан ошган аҳоли сони ҳозиргига қараганда уч баробар кўп бўлиб икки миллиард кишини ташкил этади.

Ҳозир дунёда олти миллиард 700 миллион одам яшайди. Ҳисобот муаллифларига кўра, асримиз ўртасига бориб дунё аҳолиси сони тўққиз миллиард 200 миллионга етади. Мутахассислар фикрича, аҳоли асосан ривожланаётган давлатлар хисобига кўпаяди. Айни пайтда, тараққий этган мамлакатлар аҳолиси сони ҳозиргидек бир миллиард 200 миллионни ташкил этади.