Британия парламенти 2024 йилдан кейин мамлакатнинг ядровий қудратини янгилаш режасини муҳокама қилади.

Ҳукумат режаси парламент томонидан қабул қилиниши кутилмоқда. Чунки мухолифатдаги Консерватив партия вакиллари Бош вазир Тони Блэрнинг янги атом сув ости кемалари қуриш ҳақидаги режасини қўллаб-қувватлаган. Бироқ Блэр етакчилигидаги “Лейбористлар” партиясининг урушга қарши бўлган айрим ветеран аъзолари бу режага қарши чиқишган.