Туркманистон янги президенти Қурбонғули Бердимуҳамедов мамлакат байроғидан собиқ президент номини олиб ташлаш ҳақида фармон чиқарди.

Туркманистон телевидениеси хабарига кўра, Бердимуҳамедов миллий байроқдаги Сапармурод Ниёзов номини “Туркманистон президенти” сўзлари билан алмаштириш ҳақидаги фармонга имзо чеккан. Туркманистон собиқ президенти Сапармурод Ниёзов декабр ойида вафот этганидан кейин Қурбонғули Бердимуҳамедов ўтган ой президент этиб сайланган эди.