Кобулдаги қурол-аслаҳа дўконида рўй берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди.

Хабарларга кўра, дўкон атрофидаги бинолардан камида 20 тасига зарар этган. Афғонистон полицияси воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаган. Фарёб вилоятида эса қуролланган номаълум шахслар туман полиция бошқармаси раҳбарини отиб кетди.
“Қиш Ганжар туманида содир этилган ҳужумда майор Қора Мўғул воқеа жойида нобуд бўлди, машинада бўлган майор Хон Чабоғ ва яна бир соқчи тан жароҳати олди. Ҳужум қилганлар толиблар жангарилари бўлиши мумкин”, - деди Фарёб полиция бошқармаси вакили.
Ҳужум вақтида жангаларидан бири ўлдирилгани ҳам хабар қилинмоқда.