Ўзбекистонга уч кунлик сафарини якунлаган Покистон бош вазири Шавкат Азиз ўз мамлакати Шанхай ҳамкорлик ташкилотига тўлиқ аъзо бўлиш ниятида эканини билдирди.

Тошкентда Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокара ўтказган Ш.Азиз ШҲТда кузатувчи мақомига эга Покистон унга тўлиқ аъзо бўлишни исташини айтди. ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.


* * * * * * * * * *