АҚШ ҳукумати Афғонистон билан чегара ҳудудларини ривожлантириш учун келаси беш йил ичида Покистонга 750 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда.

Покистонга келган АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучернинг журналистларга маълум қилишича, Оқ уй маъмурияти бу режа Конгресс томонидан маъқулланишига ҳаракат қилади.