АҚШ Ракета мудофааси агентлиги раҳбари Генри Оберинг Вашингтоннинг Марказий Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизимини қуриш режаси Россияга хавф солмаслигини яна бир таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Европада қурилажак мудофаа тизими АҚШ ва Европани Эроннинг эҳтимолий ракета ҳужумидан ҳимоялашга қаратилган. Айни пайтда Россия Польша ва Чехияда мудофаа тизими қурилиши режасига кескин норозилик билдирмоқда.