Бағдоддаги ҳарбийлар назорат пунктига қарши амалга оширилган ҳужум оқибатида саккиз киши нобуд бўлди.

Бироз аввал Ироқнинг Искандария шаҳрида ҳам автобус яқинида машинага ўрнатилган бомба портлаши туфайли камида тўрт киши ўлган эди. Шунингдек, АҚШ қўмондонлиги сўнгги 2 кун ичида беш аскаридан айрилганини маълум қилди.