16 март куни БМТда Ироқни қайта қуриш масаласига бағишланган анжуман бошланади.

Йиғилишда БМТга аъзо давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг камида қирқта делегацияси қатнашиши кутилмоқда. БМТ маълумотига кўра, беш йилга мўлжалланган режа Ироқ иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва гуллаб яшнашини таъминлашда мамлакатга ёрдам беришни назарда тутади.