Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қатнашишни сўраб БМТга расман мурожаат қилди.

Мазкур йиғилишда Кенгаш аъзолари уранни бойитиш дастурини тўхтатишдан бош тортган Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш ҳақидаги резолюцияни овозга қўяди. Март ойида Хавфсизлик Кенгашига раислик қилаётган Жанубий Африка республикасининг БМТдаги элчиси Думисани Кумало Эрон раҳбарининг йиғилишда қатнашиш таклифига Кенгаш аъзолари жавоб беришларини айтди. АҚШ расмийларига кўра, Эрон делегацияси Нью Йоркка бориш учун виза берилишини сўраб АҚШга расман мурожаат қилган.