Ғазода қуролланган номаълум шахслар БМТнинг қочқинлар бўйича миссияси вакили машинасини ўққа тутди.

БМТ расмийси зарар кўрмади. Миссия вакилининг билдиришича, у кетаётган машинада БМТ байроғи ва белгилари бўлганига қарамай, қуролланган шахслар унга қарата ўқ очган. Ҳозирча мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.


* * * * * * * * * *