Варшавага келишдан аввал А.Меркел бу тизим қурилишидан норозилик билдираётган Россия билан очиқ музокаралар олиб борилиши таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Германия ва Россиянинг Польшани четлаб ўтиб, Болтиқ денгизи қаъридан нефть қувури тортиш режаси Германия-Польша муносабатлари совуқлашишига сабаб бўлган эди.