“Курумоч аэропортидаги фожеа маҳаллий вақт билан 10:45да рўй берди. “Ютэйр” авиакомпаниясига тегишли самолёт Сургут-Самара йўналишида парвоз қилган. Ҳаво лайнери бортида 50 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёт қўнган маҳал унинг фюзеляжи бўлиниб кетганини маълум қилди”, - дея хабар тарқатди воқеа жойидан Россиянинг “1-канал” телевидениеси.
Россия ахборот агентликларининг билдиришича, айни пайтда фожеа жойида қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда. Воқеа юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилган.
Россия ахборот агентликларининг билдиришича, айни пайтда фожеа жойида қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда. Воқеа юзасидан тергов ишлари бошлаб юборилган.