Жанубий Қозоғистонда одам иммун танқислиги вируси – ОИТВга чалинган болалар сони 101 нафарга етди.

Бу касални юқтирган болаларнинг 8 таси ҳозир оламдан ўтган. 14 боланинг онасида ҳам ОИТВ аниқланган. Жанубий Қозоғистонда оммавий равишда ОИТВга чалиниш ўтган йилнинг баҳорида бошланган эди. Кузатувчилар фикрича, вирус Чимкент вилоятидаги шифохоналардан бирида қуйилган қондан тарқалган. Жорий йилнинг январь ойида бу воқеа юзасидан суд жараёни бошланган.