АҚШ ҳукумати Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотга БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида иштирок этиш учун виза берди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Шон МакКормак бу ҳақда маълум қилар экан, Вашингтон бошқа давлатлар раҳбарларининг БМТда нутқ сўзлаш истагини ҳурмат қилишини таъкидлади. Бу йиғилишда уранни бойитиш дастурини тўхтатишдан бош тортган Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилиш ҳақидаги резолюция овозга қўйилади. Аммо йиғилиш санаси ҳозирча маълум эмас.