Ғазодаги қочқинлар лагерида рўй берган портлаш оқибатида “Исломий жиҳод” ҳаракати фаоли Алла ал-Ҳисий ҳалок бўлди.

Фаластин хавфсизлик кучларининг билдиришича, портлашдан ўнга яқин одам, жумладан, вояга етмаган икки бола ҳам жароҳатланган. Исроил армияси воқеа борасида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.