Афғонистон ғарбидаги Ғур вилоятида ёққан кучли ёмғир оқибатида рўй берган кўчки 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Афғонистон расмийлари қурбонлар орасида аёл ва болалар борлигини билдирди. Мамлакатнинг Бағдис вилоятидаги сув тошқини оқибатида эса тахминан беш фуқаро ҳалок бўлди.