АҚШ ва Буюк Британия Ироққа қарши уруш бошлаганининг 4 йиллиги муносабати 19 март куни АҚШ президенти Жорж Буш Оқ уйда матбуот анжумани ўтказди.

Унинг айтишича, Ироқдаги хавфсизликни таъминлашга қаратилган янги режа ривожланиш палласида ва у ерда мувафаққият қозониш учун бир неча ой керак бўлади. АҚШ раҳбари фикрича, Америка ҳарбийларини Ироқдан муддатдан аввал олиб чиқиш оқибатлари ҳалокатли бўлади. Ироқдаги зўравонликлар бутун минтақага ёйилиб кетиши мумкин.