Ироқнинг Киркук шаҳрида ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилган уч ҳужум оқибатида 12 киши нобуд бўлди, тахминан 40 киши жароҳатланди.

Бироз аввал Бағдоднинг Шория туманидаги шиалар масжиди ёнида рўй берган портлашда ҳам уч киши ўлган, ўнга яқин фуқаро яраланганди. Бағдод жанубида эса номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган Диёлоҳ шаҳри ҳокимининг жасади топилди. Шу куннинг ўзида шиалар истиқомат қилувчи Ҳилла шаҳрида қуролланган шахслар томонидан амалга оширилган учта ҳужум натижасида тахминан уч киши ҳалок бўлди. Ироқдаги зўравонликлар кучайиб бораётган айни кезда АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Америка ҳарбийларининг Ироқдаги хавфсизлик амалиётлари самараси ҳақида гапиришга ҳали эрта эканини айтди.