Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев мамлакат Бош прокурори Қамбарали Конгантиевни ишдан бўшатди.

Ҳозирча унинг ишдан бўшатилиш сабаблари номаълум бўлиб турибди. Мамлакатдаги мухолифат вакиллари ва бир қанча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Қ.Конгантиевнинг ишдан бўшатилишини анча вақтдан бери талаб қилаётган эди. Улар Бош прокурорни ўзбек қочқинларини депортация қилишда, Ахси воқеалари юзасидан олиб борилган тергов ишларида йўл қўйилган нуқсонларда айбламоқда.