БМТ бош котиби Пан Ги Мун бу лавозимда иш бошлаганидан буён илк бор Бағдодга аввалдан эълон қилмаган сафар билан борди ва Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашди.

Улар матбуот анжумани ўтказаётган пайтда бу жойга яқин бинода қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. Маълум бўлишича, бир неча дақиқалик танаффусдан сўнг Пан Ги Мун ва Нурий ал-Маликий иштирокидаги матбуот анжумани ўз ишини давом эттирган.