Москва миграция масалалари қўмитаси шаҳарда меҳнат муҳожирлари учун махсус агентлик очилаётганини маълум қилди.

Қўмитанинг билдиришича, агентлик Россия пойтахтига келган янги меҳнат муҳожирларига иш ва ётоқ топишда, керакли ҳуқуқий маслаҳатлар ҳамда тиббий масалаларда кўмак беради. Қўмита раиси Валерий Виноградов агентликни ташкил қилишдан мақсад иш ахтарувчи ва иш берувчилар ўртасидаги ўзига хос тўсиқларни бартараф этиш эканини айтди.