Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ҳукуматга қарши рухсат этилмаган намойиш милиция ходимлари томонидан куч билан тарқатиб юборилди.

“Норозилик юриши” номини олган намойиш ташкилотчилари таъкидича, милиция ходимлари намойишчиларни калтаклаб, улар билан бирга журналистларни ҳам автобусларда олиб кетган. Тадбирга қатнашиш учун Нижний Новгородга кетаётган ўнлаб мухолифат тарафдори эса поезд ва автобуслардан туширилиб, ушлаб қолинган.