Яқин Шарқда тинчлик жараёнини жонлантириш мақсадида минтақага сафарини давом эттираётган БМТ бош котиби Пан Ги Мун Қоҳирада Миср президенти Ҳусни Муборак билан учрашди.

Фаластиннинг янги ҳукуматини халқаро ҳамжамият талабини бажаришга чақирган Пан Ги Мун БМТ Ироқдаги миссиясини кенгайтиришни режалаштираётганини ҳам маълум қилди. БМТ раҳбари шанба куни кечки пайт Исроилга сафар қилиши кутилмоқда.